Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия АҚШдан илк F-35 қирувчи самолётларини олди
Туркия 21 июнда АҚШдан илк иккита 5-авлоддаги F-35 Lockheed Martin қирувчи самолётини олди. Бу ҳақда Lockheed Martin компанияси маълум қилди.
Самолётлар тантанали равишда Lockheed Martin’нинг Форт-Уэрт шаҳридаги (Техас штати) заводида турк томонига топширилган. Ушбу самолётлар Аризона штатидаги Люк базасига жўнатилади. Бу ерда турк учувчилари самолётларда учишга ўргатиладилар. Режага кўра, Анқара 100 тадан кўпроқ F-35 самолёти олиши керак.
Шу тариқа Вашингтоннинг Туркияга самолётларни етказиб бериш қарори АҚШнинг турк бозорини йўқотмаслик мақсадида, Анқара томонидан Россиянинг С-400 зенит-ракета мажмуалари сотиб олиниши муқаррарлигини тан олган ҳолда муросага борганини англатади.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026