Жамият | 13:45 / 24.06.2018
18594
1 дақиқада ўқилади

Кимлар коммунал тўловлар бўйича имтиёзларга эга?

Ўзбекистон Президентининг 2003 йил 27 мартдаги Фармонига мувофиқ уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақи ҳисобидан табақалаштирилган миқдорларда ойлик компенсация пул тўловлари жорий этилган. Huquqiy ahborot канали уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга асосан компенсация тўловлари кимларга берилиши ҳақидаги маълумотлар билан бўлишди.

Қуйидаги шахсларга коммунал тўловлар бўйича имтиёзлар берилади:

  • 1941 — 1945 йиллардаги уруш ногиронлари ва қатнашчиларига тенглаштирилган шахслар;
  • ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз пенсионерлар;
  • Совет Иттифоқи Қаҳрамонлари, Социалистик Меҳнат Қаҳрамонлари ва «Слава» орденининг учала даражаси билан мукофотланган шахслар;
  • фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган маҳбуслари;
  • Ленинград шаҳри қамали даврида ишлаган фуқаролар;
  • кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари;
  • Чернобиль ҳалокати оқибатида жабрланган фуқаролар;
  • ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар.

Мавзуга оид