Ўзбекистон | 21:43 / 28.06.2018
25457
2 дақиқада ўқилади

Коррупцияга қарши кураш: прокуратура нафақахўрларнинг пулини ўзлаштирган мансабдорларни аниқлади

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори 28 июнь куни Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси прокуратура органларининг 2017 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботини ўқиб эшиттирди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Ҳисоботда соҳадаги ютуқ ва камчиликлар, ўтган йил давомида бажарилган ишлар сарҳисоб қилинган. Улар орасида энг диққатга сазовор рақамлардан бири қуйидаги ифодаланган:

«Оғир бўлса ҳам, биз айтишим керак, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим ҳамда соғлиқни сақлаш тизимида мансабдор шахсларга нисбатан 294та жиноят иши қўзғатилди. Бу ишларнинг асосий қисмини бюджет маблағларини талон-тарож қилиш, порахўрлик, турли мансаб суиистеъмолчилиги каби жиноятлар ташкил этади», дейди Бош прокурор.

Ўзбекистон Бош прокурори Отабек Муродовнинг қайд этишича, тўловларни асоссиз кечиктириш ҳолатлари юзасидан 727 нафар мансабдор шахс жавобгарликка тортилди.

«Масалан, Элликқалъа тумани почта алоқаси бўлими мансабдор шахслари 278 миллион нафақа пулини ўзлаштиргани учун суд ҳукми билан жазога тортилди. Ёки Қува агросаноат касб-ҳунар коллежи мансабдор шахслари 94 миллион сўм фуқароларнинг ҳақини талон-тарож қилгани учун қонун олдида жавоб берди», дейди у.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид