Ўзбекистон | 11:07 / 28.06.2018
5896
5 дақиқада ўқилади

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қандай талаблар қўйилади?

Фото: Sputnik

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси порталида «Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ички ишлар вазирлиги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Мазкур жойлар тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизи (камида 2 та жой)ни ташкил этиши лозим.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофида вақтинчалик тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ушбу жойларга Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарори билан тасдиқланган Йўл ҳаракати қоидаларига 1-иловага мувофиқ, “5.15. Тўхтаб туриш жойи” ва “7.17. Ногиронлар” йўл белгилари ўрнатилади.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан “Ногирон ҳайдовчи бошқараётган автомобиль” таниқлик белгиси ўрнатилган автотранспорт воситасини бошқараётган I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар – ногиронликни тасдиқловчи тиббий маълумотномаси ҳамда 16 ёшгача ногирон боласи бўлган ота-оналар (ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар) – 16 ёшгача ногирон бола учун тайинланган тегишли пенсия гувоҳномаси бўлганда фойдаланиши мумкин.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун ажратилган тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари намунавий чизма асосида жиҳозланади.

Кўп қаватли автотранспорт воситалари тўхташ жойларида ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриши учун жойлар 1-қаватда ёки лифтга яқин жойларда ажратилиши керак.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларига кўк фонда 2х2 ўлчамли сариқ чизиқли ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситасининг тўхтаб туриш жойини билдирувчи 1.24 “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойи” ётиқ чизиғи чизилади.

Ногиронлиги бўлган шахс автотранспорт воситаси учун ажратиладиган жойларга чизиладиган ётиқ чизиқ, ўрнатиладиган йўл белгиларининг ўлчамлари йўл ҳаракатини бошқаришнинг техник воситаларини қўллашни белгиловчи норматив ҳужжатларнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойларининг ўлчамлари автомобиль ҳаракат йўналишига бурчак остида қўйилганда эни 3,5 метр, узунлиги 5 метр, ҳаракат йўналишига параллел қўйилганда эни 2,5 метр, узунлиги 7,5 метр бўлиши лозим.

Бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун ажратилган жойларга чизилган ётиқ чизиқлар ҳайдовчига яхши кўринадиган бўлиши зарур.

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари учун мўлжалланган жойларни жиҳозлаш ишлари автотураргоҳга ёки автомобиль йўлига эгалик қилувчи субъект томонидан амалга оширилади ва улар томонидан ўрнатилган йўл белгилари ҳамда йўл ётиқ чизиқларининг соз ҳолатда ва яхши кўринишга эга бўлиши таъминланиши лозим.

Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари (соғлиқни сақлаш муассасалари, спорт соғломлаштириш мажмуалари, ижтимоий объект ва бошқалар) атрофида ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ушбу жойлар намунавий чизма асосида жиҳозланади.

Автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойларидан узоқ ва ноқулай жойда жойлашган инфратузилма объектлари атрофидаги ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриш жойлари мазкур Тартибнинг 8-бандига мувофиқ ўлчамларда бўлиши лозим.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид