Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов ТИВ дуч келаётган муаммоларни айтди
Фото: ТИВ ахборот хизмати
Ташқи ишлар вазирлиги олдида турган вазифаларни самарали амалга оширишга тўсқинлик қиладиган муаммоларнинг аксарияти ўз ечимини топмоқда, аммо баъзилари ҳозиргача долзарб бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Олий Мажлис Сенатининг ўн бешинчи ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.
Вазирнинг сўзларига кўра, хорижий муассасалар орқали келадиган таклифларнинг тегишли вазирлик ва идоралар томонидан узоқ муддатларда кўриб чиқилиши;
батафсил ишлаб чиқилган ва профессионал тарзда тузилган инвестицион лойиҳаларнинг камлиги;
ҳокимликларда хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилиш борасида аниқ режаларнинг мавжуд эмаслиги;
дипломатик ваколатхона ходимларининг ҳисоботлар тайёрлаш билан ортиқча бандлиги (ойига 30 дан ошиқ) сабабли улар ўз салоҳиятларидан тўла фойдалана олмаётганликлари каби муаммолар бор.
Мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун қуйидагилар таклиф этилди:
идоралараро ҳамкорлик самарадорлигини ошириш, хорижий миссиялар фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича Вазирлик томонидан киритилган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қабул қилинишини тезлаштириш;
ҳар бир халқаро ташриф ва хорижий ишбилармон доира делегацияларининг ҳудудларга келишидан аввал ҳокимиятлар томонидан олдиндан пухта тайёргарлик кўриш;
вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар фаолиятига хорижий шериклар билан ўтказилган учрашувлар ва музокаралар натижалари бўйича Ташқи ишлар вазирлигига ҳисоботлар тақдим этиш амалиётини киритиш;
ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ҳисобот беришнинг замонавий усулларини ишлаб чиқиш;
турли соҳалар бўйича тақдим этилаётган ҳисоботлар инвентаризациясини ўтказиш ва уларнинг сонини оптималлаштириш.
Мавзуга оид
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
19:30 / 27.02.2026
Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўйича республика кенгаши йиғилиши ўтказилди
21:55 / 14.02.2026
“Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблари тақдирланди
17:19 / 05.02.2026