Ўзбекистон | 18:38 / 30.06.2018
38943
2 дақиқада ўқилади

Анча йиллар аввал содир этилган жиноят учун жавобгарлик бўлмайди

Фото: ves-novgorod.ru

2017-2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида кўрсатилганидек, жиноий жавобгарликка тортиш муддатининг ўтиб кетганлиги муносабати билан жиноят учун жавобгарликдан озод қилиш муддатлари қисқартирилиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда Сенатнинг ўн бешинчи ялпи мажлисида иштирок этган Kun.uz мухбири хабар қилмоқда.

Унга кўра, агар жиноят содир этилган кундан бошлаб қуйидаги муддатлар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – икки йил;

б) унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб – тўрт йил;

в) оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб - саккиз йил;

г) ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб – ўн тўрт йил ўтиб кетган бўлса, шахс жавобгарликдан озод қилинади

Агар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноят содир этилган кундан бошлаб ўн йил, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этилган кундан бошлаб йигирма беш йил ўтган бўлса, шахс жавобгарликка тортилиши мумкин эмас.

Жиноий тажовуздан жабрланган шахслар ҳуқуқлари ҳимоясини амалда таъминлаш ҳамда жиноятчиликка қарши курашувчи органлар мансабдор шахсларининг масъулиятини ошириш мақсадида жиноятни ҳисобдан олишни қасддан яширганлик учун жиноий жавобгарлик кучайтирилиши муҳокама этилди. ​

Мавзуга оид