Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Нурли наволар» халқаро фольклор фестивали ташкил этилмоқда
Фото: folklore.uz
Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида маълум қилинишича, «Нурли наволар» халқаро фольклор фестивалини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қарор билан тасдиқланган низомга мувофиқ фестиваль 2018 йилдан бошлаб ҳар икки йилда ўтказилади. Шундай қилиб, фестивалда қуйидаги номинациялар бўйича танловлар ўтказилади:
- фольклор санъати (алла, ўлан, лапар, рақс, терма, маросим қўшиқлари, халфачилик ва ҳоказо);
- қўғирчоқбозлик томоша санъати.
Фестивалнинг биринчи босқичи Маданият вазирлигининг ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилади. Фестивалнинг якуний босқичи эса Навоий вилоятининг Нурота туманида ташкил этилади. Фестиваль ғолиблари қуйидаги пул мукофотлари билан тақдирланади:
1-ўрин(ҳар бир номинация) – 3 500 АҚШ доллари;
2-ўрин(ҳар бир номинация) – 2 500 АҚШ доллари;
3-ўрин(ҳар бир номинация) – 1 500 АҚШ доллари.
Мавзуга оид
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
17:24 / 01.01.2026
Бобур шаҳрида рассомлар фестивали ташкил этилади
09:21 / 17.09.2025
Қўқонда Халқаро ҳунармандчилик фестивали бўлиб ўтади
07:24 / 12.09.2025