Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Порошенко Кремль учун синовни айтди
Украина президенти Пётр Порошенко Донбассга БМТ тинчликпарварлари киритилиши масаласини Кремль учун синов, деб атади.
"Тинчликни тиклаш учун муҳим вазифа - эгаллаб олинган Донбассда БМТ мандати остида кўп миллатли тинчликпарварлик миссиясини жойлаштириш. Бошқа, янада самарали йўл, ҳозирча йўқ. Донбассдаги миссия бўйича таклиф - бу ҳам тинчликка йўл, ҳам Кремль самимий ниятда эканини аниқлаш бўйича синов. Агар Москва тинчликни хоҳласа, унда бу улар учун яхши имконият", - дея ёзган Порошенко Facebook’даги ўз саҳифасида.
Аввалроқ, Россия президенти Владимир Путин Украинага БМТ тинчликпарварларини юбориш ғоясини қўллаб-қувватлаши, бироқ гап фақат ЕХҲТ ходимлари хавфсизлигини таъминлаш функцияси ҳақида кетишини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия Украинани қачон ҳурмат қила бошлаши айтилганди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
12:13 / 19.06.2026
Москвага уруш давридаги энг йирик ҳужум – суратлар
08:28 / 19.06.2026