Ўзбекистон ва Эрон қўшма инвестицион қўмитани ташкил этишга келишиб олди
Ўзбекистон ва Эрон қўшма инвестицион қўмитани тузишга келишиб олди, дея хабар беради Financial Tribune.
Ўзбекистон ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Эроннинг Инвестициялар, иқтисодий ва техник ёрдам бўйича ташкилоти президенти Муҳаммад Хазоий икки мамлакатнинг қўшма инвестицион қўмитасини ташкил этиш тўғрисида эълон қилди.
Хазоий қўшма инвестицион қўмитани тузиш ғоясини таклиф қилди, ҳамда Ўзбекистон ташқи савдо вазири буни маъқуллади, дея таъкидлайди нашр.
Биргаликдаги ишчи гуруҳ молиявий шартномалар ва инвестициялар доирасида ўзаро ҳамкорлик қилиш учун «йўл харитасини» ишлаб чиқиши керак.
Хўжаевнинг айтишича, Ўзбекистон Эроннинг молиявий инвестициялар бўйича қўшма ишчи гуруҳи тузиш таклифига рози эканлигини айтди ҳамда мамлакатда 100 дан ортиқ Эрон компаниялари фаолият кўрсатаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Эрон билан тўқимачилик, қурилиш, нефть саноати, гигиена ва тиббиёт, шунингдек, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасидаги лойиҳаларда саноат ҳамкорлиги учун «йўл харитасини» ишлаб чиқишга қарор қилди.
Мавзуга оид
23:14 / 19.11.2024
Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди — ОАВ
21:44 / 19.11.2024
Канадада собиқ адлия вазирига суиқасднинг олди олинди
19:09 / 19.11.2024
Трамп Москва ва Теҳроннинг иттифоқини парчалай оладими?
11:54 / 19.11.2024