Жаҳон | 22:08 / 01.07.2018
7935
2 дақиқада ўқилади

Хитойдан “акустик ҳужум”га учраган 11 америкалик дипломат эвакуация қилинди

АҚШ давлат департаменти Хитойдаги дипломатик ваколатхоналаридаги 11 ходимини гўёки улар “акустик ҳужумлар” сабабли ўзларини ёмон ҳис қилаётганлари сабабли ортга эвакуация қилди. Бу ҳақда The New York Times нашри маълум қилди. Илк бундай ҳолат май охирида қайд қилинган, бироқ Хитой ҳукумати ўшанда америкалик дипломатларга ташқи таъсир бўлгани аломатлари аниқланмаганини таъкидлаган.

Нашр манбаларининг маълум қилишича, 8 киши АҚШнинг Гуанчжоудаги бош консуллигидан, бир киши Шанхайдаги бош консуллигидан, яна 2 киши Пекиндаги элчихонасидан эвакуация қилинган. Дипломатлар АҚШда тиббий кўриқдан ўтказилади.

Нашр маълумотларига кўра, “акустик ҳужум” билан боғлиқ вазият АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг хитойлик ҳамкасби Ванг Йи билан телефон мулоқоти мавзуларидан бири бўлган. Расман эса музокаралар Корея яриморолининг ядросизланишига бағишлангани таъкидланган. 

АҚШнинг Хитойдаги дипломатик миссиялари вакиллари вазиятга изоҳ беришдан бош тортишган. Бироқ давлат департаментида бир неча дипломат ва уларнинг оилалари АҚШга кўрикдан ўтгани учиб кетишгани тасдиқланган.

Хитойда юз берган ушбу воқеа Кубадаги америкалик дипломатлар билан юз берган воқеани эслатмоқда. АҚШ маъмуриятида икки йилдан бери бир неча америкалик дипломат Кубада ташқи таъсирга учрагани таъкидлаб келинади.

Мавзуга оид