Жаҳон | 21:06 / 01.07.2018
3225
2 дақиқада ўқилади

Италиянинг Ивреаси ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди

Фото: Depositphotos / Ladiras

Италиянинг Olivetti босма машиналарини ишлаб чиқариши билан машҳур Ивреа шаҳри ЮНЕСКО маданий мероси рўйхатига киритилди. Умумжаҳон ташкилоти ва Италия маданият вазирлиги якшанба куни шу ҳақида хабар берди.

"Пьемонт вилоятида жойлашган саноат шаҳри Ивреа босма машиналари, механик калькуляторлар ва стол компьютерлари ишлаб чиқарувчиси Olivetti компаниясининг тажрибавий майдони сифатида ривожланган. Шаҳарда йирик завод, маъмурий бинолар, шунингдек ижтимоий хизматлар ва турар-жойлар учун ихтисослаштирилган иншоотлар мавжуд", - дея хабар беради ЮНЕСКО.

Шаҳар режаси етакчи итальян лойиҳачи ва меъморлари томонидан асосан 1930-1960 йиллар оралиғида ишлаб чиқилган. Ивреа шаҳри ижтимоий лойиҳа сифатида ишлаб чиқариш ва меъморчилик ўртасидаги боғлиқликни замонавий кўриниш намунаси ҳисобланади. 

Италия шаҳрининг рўйхатга қўшилиши ЮНЕСКО Жаҳон мероси қўмитасининг Баҳрайндаги йиғилиши доирасида бўлиб ўтди.

Шаҳар шакли ва қурилишлари ўша даврнинг энг машҳур архитекторлари томонидан лойиҳалаштирилган. Унинг инфратузилмасига нафақат Olivetti фабрикасининг ишлаб чиқариш бинолари, балки турар-жойлар, идоралар, ижтимоий хизматлар, болалар боғчаси ва ошхона киради. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид