Жаҳон | 22:02 / 02.07.2018
12586
1 дақиқада ўқилади
Қиролича Елизавета II жарроҳлик амалиётидан бош тортди
Буюк Британия қироличаси Елизавета II тиззасида ўтказилиши керак бўлган жарроҳлик амалиётидан бош тортди. У бундай қарорга қабуллар жадвалини бузмаслик учун келган.
The Sun нашрининг ёзишича, 92 ёшли қиролича охирги вақт стулдан қийинчилик билан турмоқда ва шифокорлар унга жарроҳлик амалиётини буюришган. Бироқ у белгиланган тадбирларни бекор қилишни ва ўзининг бетоблиги атрофида “шов-шув кўтарилишини” истамаган.
Май ойида қироличанинг кўзидан катаракта олиб ташланган, шу сабабли у қабулларга қора кўзойнакда ташриф буюрган.
Аввалроқ 28 июнда Британия ҳукумати қироличанинг ўлимига тайёр туриш кўзда тутилган махфий репетиция ўтказгани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
14:28 / 16.11.2024
Буюк Британияда фирибгарларни алдовчи “нейрон буви” ишга туширилди
20:45 / 12.11.2024
Англияда биринчи аккумуляторли поезд синовдан муваффақиятли ўтди. У соатига 120 км тезликка чиқди
18:15 / 12.11.2024
Буюк Британия мудофаа эҳтиёжлари учун ядровий ёқилғи ишлаб чиқаришни қайта тиклаши мумкин
19:02 / 10.11.2024