Хитой жаҳон молия бозорида энг йирик ўйинчига айланмоқда
Буюк Британиянинг нуфузли The Banker журнали ҳар йили жаҳон банклари рейтингини эълон қилиб боради. Бу сафарги рейтингнинг энг юқори тўрт поғонасидан Хитойнинг тўртта энг йирик банки жой олди.
Рейтинг банкларнинг биринчи даражадаги капитал кўрсаткичлари асосида тузилади. Унга кўра, ICBC мана олти йилдирки етакчилик мақомини сақлаб келмоқда. Банкнинг капитали 324 миллиард долларга баҳоланган. Кейинги ўринларда мос равишда China Construction Bank (272 миллиард доллар), Bank of China (224 миллиард доллар) ва Agricultural Bank of China (218 миллиард доллар) банклари қайд этилган.
Таҳлилчиларнинг фикрича, Хитой банк соҳасидаги даромадларнинг ўсиши бўйича ҳам бошқа мамлакатларни ортда қолдирмоқда. ХХР банклари ҳисобот даврида жами 29,3 миллиард доллар даромад олишган. Банклар фаолиятидан топилган даромадлар бўйича иккинчи ва учинчи ўринлардан мос равишда Италия ва Британия банк молия муассасалари жой олган.
Мавзуга оид
17:00 / 09.08.2024
Танловнинг ҳудудий босқичлари якунланди
21:19 / 28.08.2023
Банк картасидан ўғриликлар учун жавобгарлик белгиланади
18:23 / 03.06.2023
Сотилаётган АЁҚШлар, газ музокараси ва “Очиқ бюджет”га кўпроқ пул – иқтисодий таймлайн
19:51 / 24.04.2023