Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойдаги тоғ ЮНЕСКО Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилди
Фото: Zhou Wenqing
Хитойнинг жануби-ғарбида жойлашган Фаньцзиншан тоғи ЮНЕСКО Бутунжаҳон меросининг табиий объектлар рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги қарор Бутунжаҳон мероси қўмитасининг Бахрайнда ўтган 42-йиғилишида қабул қилинди.
Фаньцзишань Гуйчжоу вилоятидаги Улин тоғ тизмасидаги энг юқори чўққи ҳисобланади. Тоғ тизмасининг денгиз сатҳидан баландлиги 500 метрдан 2,572 минг метргачани ташкил қилади.
Таъкидланишича, бу жой кўплаб ўсимликлар ва жонзотларнинг келиб чиқиш жойи ҳисобланади. Ҳудудда ноёб турдаги ўсимликлар ўсади ва йўқолиб кетиш хавфи остида бўлган жонзотлар яшайди.
Тоғ 2013 йилда Хитойнинг табиий мероси рўйхатига киритилган ва шундан кейин ЮНЕСКО рўйхатига киритилиш учун даъвогар сифатида илгари сурилган.
Мавзуга оид
22:37 / 02.02.2026
Хитой кетма-кет 16 йилдан буён дунёдаги энг йирик кемасоз давлат мақомини сақлаб турибди
20:40 / 02.02.2026
Хитойда Бирма мафиясининг яна тўрт аъзоси қатл этилди
23:40 / 30.01.2026
Панама канали Хитой компаниясидан олиб қўйилди
20:07 / 30.01.2026