Жаҳон | 08:16 / 04.07.2018
5100
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Россия ва Хитой қўшма фазовий станция барпо этиши мумкин

Фото: Ng Han Guan/AP

Хитой космик маъмурияти вакиллари "Роскосмос" ташкилоти билан қўшма фазовий станция барпо этиш имкониятларини муҳокама қилади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги ракета-космик саноатидаги манбасига асосланиб хабар қилмоқда. 

Унинг сўзларига кўра, Хитой томонини Россиянинг узоқ муддатли фазовий парвозлар ҳамда йирик космик иншоотлар қуриш тажрибаси қизиқтирмоқда. 

ХХР яқин йилларда кўпмодулли йирик фазо станциясини барпо этишни режалаштирмоқда. Бундан ташқари, Хитойда қатор аҳамиятли технологиялар мавжуд эмас. 

Бундан аввалроқ, Роскосмос ва Хитой миллий космик маъмурияти Ойни ўрганиш лойиҳалари ва қўшма орбитал гуруҳлар ташкил этишда ҳамкорликни сезиларли кенгайтириш борасида келишиб олгани хабар қилинган эди. 

Қайд этиш керак, Хитой 2011 йилда "Тянгун-1" номли орбитал станциясини фазога учириш билан СССР ва АҚШдан кейинги дунёнинг учинчи давлати бўлган эди. 

Мавзуга оид