Роналдунинг «Реал»ни тарк этишига 5та сабаб
Испаниянинг Marca нашри ҳужумчи Криштиану Роналдунинг «Реал» клубини тарк этишига 5та сабаб борлигини ёзмоқда.
Биринчидан, португалиялик Мадрид клуби ва мухлислари ўзини етарли даражада қадрламаяпти, деб ҳисобламоқда. Хусусан, у мухлисларнинг ҳуштакбозлик қилишидан безиб кетган.
Иккинчидан, 33 ёшли футболчи клубни тарк этишини айтмаган бўлса-да, раҳбарият томонидан ўрнига бошқа ҳужумчи изланаётганидан норози бўлмоқда.
Учинчидан, «Олтин тўп»нинг беш карра соҳибига Испания солиқ идораси билан боғлиқ муаммоларга клубнинг четдан кузатиб туриши ёқмаяпти.
Тўртинчидан, Роналду бош мураббий Зинедин Зиданнинг кутилмаганда истеъфога чиқишидан қайғуга ботган, чунки франциялик мутахассис уни ҳар доим қўллаб-қувватлаб келган.
Бешинчидан, аввалги ваъдаларга қарамай, клуб унга молиявий бандлари яхшиланган янги шартнома таклиф қилмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Роналдунинг «Ювентус»га ўтиши ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Мавзуга оид
13:29 / 17.09.2024
Роналду — «МЮ»ни тарк этиши, клуб билан ҳозирги муносабатлари ва ўғлининг футболчи бўлиш истаги ҳақида
10:49 / 13.09.2024
Роналду биринчи бўлиб ижтимоий тармоқларда 1 млрд обуначига эга бўлди
11:38 / 12.09.2024
Роналду — «Реал»даги фаолияти, Мбаппе Мадридга ўтиши ва Кроос фаолиятини якунлагани ҳақида
19:43 / 02.09.2024