Жаҳон | 09:57 / 04.07.2018
7050
1 дақиқада ўқилади

Россиядаги АЁҚШларнинг 76 фоизи ёқилғини кам қуйиши маълум қилинди

Фото: ТАСС/Интерпрес/Роман Пименов

Россия автомобиль эгалари федерацияси маълумотларига кўра, Россиядаги заправкаларнинг ¾  қисми ёқилғини кам қуяди. Бундай фирибгарлик натижасида айрим АЁҚШлардаги 1 литр бензин нархи 44-45 рубль эмас, 55 рублни ташкил этиши мумкин. 

Федерация ҳисоботида қайд этилишича, ўртача ҳар бир АЁҚШда тўланган бензиннинг 5 фоизини қуйишмайди. Аниқланган энг кўп ушлаб қолиш эса, 19 фоизни ташкил этган. Бундан ташқари, аксар заправкаларда бензин сифати талабга жавоб бермаган. 

РАЭФнинг таъкидлашича, ёқилғини кам қуйиш нафақат истеъмолчини алдаш, балки носоғлом рақобат усули ҳамдир. 

«Ёнилғи бозорининг виждонсиз иштирокчилари ёқилғини юқори бозор нархида сотгани етмаганидек, техник талабларга ҳам жавоб бермайди», — дея хулоса қилинган ҳисоботда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид