Жаҳон | 11:54 / 04.07.2018
9823
2 дақиқада ўқилади

Жанубий Кореяда ҳафталик иш вақти 52 соатгача қисқартирилди

Фото: Yonhap News

Жанубий Корея ҳафталик иш вақтини 68 соатдан 52 соатгача туширди. Ишчиларнинг вақтини иш билан ўтказишни қисқартириш бўйича 1 июлдан кучга кирган қонун лойиҳасини Миллий Ассамблея якдиллик билан қўллаб-қувватлади. Қонун талаблари даставвал 300дан ортиқ ишчиси бўлган компанияларга жорий этилади. Кичик корхоналар 2020-2021 йиллардан эътиборан ушбу қонун талабларига риоя этишни бошлайди.

Умуман, Ж.Корея Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотига аъзо 37 давлат орасида ҳафтада энг кўп иш соатига эга 3та давлатдан бири ҳисобланади. Жанубий кореялик ишчи 2017 йилда ўртача 2,024 соат ишлаган. Бу ҳафтасига 38.9 соатдир. 

Бу борада Мексика кўрсаткичи анча юқори. Бу ердаги ишчи 2017 йили ўртача 2,257 соат (ҳафтасига 43,4 соат) ишлаган. Коста-Рика йиллик 2,179 иш соати билан (ҳафтасига 41,9 соат) иккинчи ўринда. Германия ёки Данияда бу кўрсаткич тегишли равишда йиллик 1,356 ва 1,408 соатни ташкил этади. Бу мамлакатлар фуқаролари 2017 йили ҳафтасига 26 ва 27 соат ишлаганини англатади. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид