Жаҳон | 10:46 / 04.07.2018
19477
1 дақиқада ўқилади

ЖАРда вафот этгани айтилган аёлнинг нафас олаётгани аниқланди

Фото: Darrin Klimek / Getty Images

Тез ёрдам шифокорлари томонидан вафот этгани қайд этилган аёл ўликхонада нафас олаётгани аниқланди. Тез тиббий ёрдам хизмати операторининг CNN телеканалига маълум қилишича, ташкилот ушбу ҳодиса юзасидан ўз хизмат текширувини ўтказмоқда. 

"Воқеани ўрганаяпмиз ва якуний хулосага келганимиздан сўнг, уни эълон қиламиз", - деган  Gerrit Bradnick.

Carletonville ўликхонасининг техник ходимлари, жиддий ЙТҲдан кейин бу ерга келтирилган аёлни бир неча соатдан сўнг нафас олаётганини аниқлашган.

Bradnick тез ёрдам ходимларини ҳимоя қилар экан, улар барча белгиланган тамойилларга риоя қилишганини таъкидлаган. Айни вақтда исми ошкор қилинмаган аёлнинг соғлиғи Йоҳаннесбургдаги шифохоналардан бирида тикланмоқда. 

Мавзуга оид