Жаҳон | 21:46 / 06.07.2018
7454
1 дақиқада ўқилади

Португалияда коррида тақиқланмайдиган бўлди 

Фото: AFP 2018 / Boris Horvat

Португалия парламенти 6 июнда корридани тақиқлаш ҳақидаги қонун лойиҳасига қарши овоз берди. 

Ушбу қонун лойиҳаси Одамлар, ҳайвонлар ва табиат партияси депутати Андре Силва томонидан тақдим қилинган. 

Корриданинг тақиқланишига 230 депутатдан фақатгина 31 нафари овоз берган. Силва йиғилишда депутатларни танқид қилган ҳамда уларнинг аксарияти учун ахлоқ тушунчасидан кўра “иқтисодий манфаатлар” устунроқ эканлигини айтган.

Испаниядан фарқли, Португалиядаги корридаларда 19-аср ўрталаридан буқани аренада ўлдириш тақиқланган, бироқ томошадан кейин улар жонсизлантирилади.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид