Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Уч давлат КХДРга хавфсизлик кафолати берилишини тасдиқлади
Япония, АҚШ ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирликлари даражасида ўтказилган уч томонлама музокараларда КХДРдаги режим сақланиб қолишига кафолат беришини тасдиқлади, деб маълум қилди Япония ТИВ раҳбари Таро Коно.
«Биз Сингапурдаги саммитда эришилган келишувга мувофиқ Шимолий Кореяга хавфсизлик кафолати берилишини тасдиқладик. Шу билан бирга халқаро ҳамжамият Шимолий Корея тўлиқ ва ишончли тарзда қуролсизланиши борасидаги БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини амалга оширишда давом этади», — деди Коно.
Якшанба куни Токиода АҚШ давлат котиби Майк Помпео ва Япония ҳамда Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Таро Коно ва Кан Гён Хва ўртасида уч томонлама музокаралар ўтказилди. Томонлар минтақадаги вазиятни ҳамда АҚШ давлат котибининг Пхеньянга ташрифи натижаларини муҳокама қилишди.
Помпео 6-7 июль кунлари Пхеньянда бўлди. Оқ уй унинг КХДР раҳбари Ким Чен Ин билан учрашишини маълум қилганди, аммо бу учрашув амалга ошмаган.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
10:20 / 30.03.2026
КХДР АҚШга етиб бора оладиган ракеталар устида ишлаяпти
08:55 / 26.03.2026