Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил Фаластин телеканали фаолиятини тақиқлаб қўйди
Бугун, 9 июль куни Исроил Хавфсизлик вазири Авигдор Либермен Фаластиннинг Ал-Қудс каналига чеклов қўйди. 3 июлда тасдиқланган қарорда Либермен ушбу тақиқ Исроил аксилтерроризм қонунига мувофиқ амалга оширилаётганини айтиб ўтди. Эндиликда канал Исроил ҳудудида кўрсатувларини эфирга узатолмайди.
Қарор тақиқ қўйиш учун сабаб бўлмаган. Аммо Исроил ҳукумати канални Фаластиннинг мухолиф гуруҳи ҳисобланмиш ХАМАСнинг тарғиботчиси сифатида айбламоқда. Исроилнинг ушбу ҳаракатига канал ходимлари ҳеч қандай муносабат билдиришмаган. Ал-Қудс канали Ливанда жойлашган ва у ерда ўз мухбирига эга.
Мавзуга оид
09:17
ОАВ: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўртасида сулҳ тузилди
17:56 / 19.06.2026
«Трамп сизнинг ягона иттифоқчингиз» – Вэнс ҳам Исроилни танқид қилди
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026