Ўзбекистон | 21:20 / 11.07.2018
4336
5 дақиқада ўқилади

Савдо-саноат палатаси тадбиркорларга халқаро ярмаркаларда иштирок этишда қандай кўмак бермоқда?

Тожикистоннинг Сўғд вилояти маркази Хўжанд шаҳрида 6-7 июль кунлари Сўғд 2018 — V Халқаро савдо ярмаркаси бўлиб ўтгани, унда Ўзбекистоннинг 40 дан зиёд корхонаси ўз маҳсулотлари билан қатнашгани ҳақида аввал ҳам хабар берган эдик.

Мазкур ярмаркада ўзбек тадбиркорларининг иштирокини ташкил этишда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилоят ҳудудий бошқармасининг ҳам катта ҳассаси бўлди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9-10 март кунлари Тожикистон Республикаси пойтахти Душанбе шаҳрига қилган ташрифи давомида икки давлат ўртасида савдо алоқаларини кенгайтириш ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга чиқариш яқин икки йил мобайнида ўзаро савдо ҳажмини 1 млрд. АҚШ долларига етказиш бўйича аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилган эди.

Шунингдек, давлатлар орасида визасиз режим йўлга қўйилганлиги асрлар давомида дўстона яшаб келган икки халқ ўртасидаги ижтимоий-иқтисодий муносабатларни янги босқичга олиб чиқди. Тадбиркорлар ўртасидаги ўзаро мунфаатларга асосланган иқтисодий муносабатлар кундан кун ривожланмоқда.

Ҳудудий бошқарманинг Kun.uz’га маълум қилишича ўтган давр мобайнида Савдо-саноат палатаси кўмагида биргина Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо уйи ташкил этилди. «Саховат» бозорида ўзбек тадбиркорлар маҳсулотлари сотилиши йўлга қўйилди. Бозорда 300 та савдо растаси мавжуд бўлиб, ҳозирги кунда 180 дан ортиқ савдо растасида ўзбекистонлик тадбиркорлар ўзларининг маҳсулотларини сотишмоқда.

Маҳаллий ҳокимликлар, ташкилотлар ва идоралар ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди. Бугунги кунда Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси ва Сўғд вилояти Савдо-саноат палатаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисида келишув имзоланган.

Келишув доирасида тожикистонлик тадбиркорлар Ўзбекистонда ўтказилаётган бизнес форумлар, кооперацион биржаларда иштирок этиб келмоқда.

Ўз навбатида, ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Тожикистон Республикасида ўтказилаётган бизнес форумлар, кўргазма ярмаркаларда иштирок этиши ташкил қилинмоқда.

Палатанинг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг 6-7 июль кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро «СЎҒД-2018» кўргазма-ярмаркасида 100 дан ортиқ тадбиркор иштироки, шундан 42 та тадбиркорлар маҳсулотлари кўргазмаси билан иштирок этиши ташкил қилинди.

Шунингдек, «СЎҒД-2018» халқаро кўргазма-ярмаркасида Россия Федерацияси, Бирлашган Араб Амирликлари, Қозоғистон, Қирғизистон, Германия, Ўзбекистон, Жанубий Корея давлатлари тадбиркорлари ҳамда Халқаро ташкилотлар ваколатхоналари вакиллари иштирок этишди.

Ушбу универсал кўргазма-ярмаркада тадбиркорлар томонидан электротехника воситалари, қурилиш материаллари, озиқ-овқат, трикотаж, косметика, полимер маҳсулотлари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, муқобил манбалардан фойдаланган ҳолда энергия ишлаб чиқариш технологик ускуналари намойиш этилди.

Кўргазма давомида Тожикистон Республикасига халқаро инвесторларни жалб қилиш, рақобатбардош маҳсулотларни ишлаб чиқариш, қўшни давлатлар билан савдо алоқаларини ривожлантириш мавзуида конференция ташкил этилди.

Кўргазма давомида ўзбекистонлик ва тожикистонлик корхоналари томонидан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди. «СЎҒД-2018» кўргазма-ярмаркасида иштирок этган тадбиркорлик субъектлари томонидан жами бўлиб 6 млн. АҚШ доллари миқдорида экспорт шартномалари имзоланди.

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси сектор мудири Менглиев Дилшод Қурбонович Kun.uz’га берган интервьюсида бу ярмаркада иккинчи маротаба қатнашаётганлигини, ўтган йили 30 га яқин корхона иштирок этган бўлса, бу йилги халқаро савдо ярмаркасида 40 дан зиёд тадбиркор иштирок этганлигини таъкидлаб ўтди.

Жумладан, келгусида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида «Юг-2018» кўргазмасида иштирок этиш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, Туркия, Россия, Озарбойжон, Қозоғистон ва Туркманистон Республикаларида жорий йил давомида бўлиб ўтадиган халқаро нуфузли кўргазмаларда тадбиркорларни иштирок этишини таъминлаш борасида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Умуман, бундай кўргазма ва ярмаркаларда қатнашиш мамлакатларимиз ўртасида савдо алоқаларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этиб, тадбиркорлар томонидан яқин ва узоқ хорижий бозорларга маҳсулотларни экспорт қилишда муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Ш.Шокиржонов тайёрлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Янгиланган Open билан харидлар янада қулайроқ!

Synergy PharmCo Gricar Chemical SRL Италия фармацевтика заводи билан ҳамкорликни мустаҳкамламоқда

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери