Жаҳон | 22:53 / 13.07.2018
7052
1 дақиқада ўқилади

Еврокомиссия раҳбари НАТО саммитини ногиронлар аравачасида тарк этди

Фото: REUTERS

Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер НАТОнинг Брюсселдаги саммитини ногиронлар аравачасида тарк этишига тўғри келди. 

Аввалроқ интернетда Юнкер саммит вақтида оёқларида зўрға туриб, Украина президенти Пётр Порошенкога йиқилиб тушишига бир бахя қолгани муҳрланган видео пайдо бўлган. Кўпчилик сиёсатчини маст деб ўйлаган.

Бироқ Еврокомиссия расмий вакили Маргаритис Схинас Юнкерда оғриқ синдроми хуружи – ишиалгия юз берган. Унинг айтишича, Юнкер дорилар қабул қилмоқда ва ҳозирда ўзини яхши ҳис қилмоқда ҳамда ишлашга тайёр.

Таъкидланишича, Юнкер НАТО вақтида чайқалиб ва қоқилиб юрган. Шу сабабли унга бошқа иштирокчилар ёрдами керак бўлган.

Нидерландия бош вазири Марк Рюттенинг маълум қилишича, Юнкернинг соғлиғи билан  жиддий муаммо йўқ, бироқ уни бели безовта қилади.

Мавзуга оид