Жаҳон | 10:50 / 13.07.2018
13485
1 дақиқада ўқилади

Ким Чен Ин КХДРни «нормал давлат»га айлантиришни истайди

Фото: AFP

Жанубий Корея президенти Мун Жэ Ин барча томонларни Шимолий Кореяни ядродан холи ҳудудга айлантиришга чақирди. У КХДР раҳбари Ким Чен Ин ҳам ўз мамлакатини «нормал давлат»га айлантириш истагида эканини билдириб ўтган.

«Мен Ким Чен Иннинг вакиллари билан икки марта учрашдим. Унда ғоявий қарама-қаршиликларни тўхтатиб, ўз мамлакатини нормал давлатга айлантириш истаги мавжуд. Агар Кимнинг вакиллари денуклеаризация бўйича ваъдаларида туришса, улар ўз халқига фаровонлик келтиришади», дея Мун Жэ Иннинг сўзларини келтирган «Ёнҳап» агентлиги.

Айни вақтда Сингапурда расмий ташриф билан бўлиб турган Жанубий Корея президенти қўшни давлат билан иқтисодий ҳамкорлик икки мамлакат учун ҳам янги истиқболларга эга эканини таъкидлаб ўтган.

Мавзуга оид