Жаҳон | 08:53 / 15.07.2018
28830
1 дақиқада ўқилади

Чимкентдаги жарима майдончасида 40 дан кўпроқ автомобил ёниб кетди

Фото: Қозоғистон ФВВ

15 июлда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги жарима майдончасида чиққан ёнғин 40 дан кўпроқ автомобилнинг кулини кўкка совурди. Бу ҳақда Қозоғистон ички ишлар вазирлиги фавқулодда вазиятлар қўмитаси матбуот хизматида маълум қилинди.   

“15 июлда соат 1:14да жарималар майдончаси ҳудудида “КамАЗ” машинасининг ёниши ва ёнғиннинг енгил автомобиллар ва 2 қаватли бинога ўтиши юз берди”, деб айтилган хабарда.

Ёнғинни 2 соатдан кейин ўчиришга муваффақ бўлинган. “Ёнғин оқибатида утиллаштириш учун мўлжалланган 35 та автомобил ва жарима солинган 10 та автомобил ёниб кетди. Қурбонлар ва жабрланувчилар йўқ. Ёнғиннинг умумий майдони 294 квадрат метрни ташкил қилган”, деб қўшимча қилинган матбуот хизматида. 

Таъкидланишича, ёнғинни бартараф этишда 76 ўт ўчирувчи ва 17 та махсус техника иштирок этган.

Мавзуга оид