Жаҳон | 09:40 / 15.07.2018
14656
2 дақиқада ўқилади

Европа Иттифоқига хавф солаётган бош таҳдидлар маълум қилинди  

Фото: EPA/ZURAB KURTSIKIDZE

Европа халқаро муносабатлар кенгаши (ECFR) Европа Иттифоқига хавф солаётган бош таҳдидларни маълум қилди. Бундай таҳдидлар орасида 1-ўринни радикал ислом гуруҳлари эгалламоқда. 2-ўринга Россия ва халқаро жиноий ташкилотлар, 3-ўринга Шимолий Корея қўйилган. Тегишли доклад кенгаш сайтида жойлаштирилган. 

Доклад муаллифларининг таъкидлашича, 2008 йилда Россия бундай таҳдидларнинг учталигига кирмаган.

Тадқиқот маълумотларига кўра, Москванинг ҳаракатларидан кўпроқ Финляндия, Эстония, Руминия, Литва ва Польшада қўрқишар экан. Буюк Британия ва Германияда ҳам Россиядан хавфсираш бор. Шу билан бирга Кипр, Италия, Греция, Венгрия ва Португалия Россияни хавфли деб ҳисобламайди.  

Мутахассислар бундай “кайфиятлар”га “ахборот майдонида Россияга нисбатан адоват борлиги ва у томонидан содир этиладиган қиберҳужумлар” сабаб деб айтишган.

Таҳлилчилар докладни тайёрлашда Европанинг ҳукмрон доиралари вакиллари мутахассислар фикрини ўрганишган, ОАВдаги материаллар ва расмий ҳужжатларни таҳлил қилишган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид