Иқтисодиёт | 22:00 / 16.07.2018
10581
3 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Хитойга 20 минг тонна сифатли гилос етказиб беришни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Хитой ҳамкорлигида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорти бўйича координатор вакили Дилшод Муллабоев Хитой Божхона бош бошқармаси ва карантин органлари ходимлари билан экспорт якуни ва истиқболли режалар ҳақида музокаралар ўтказди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси Божхона бош бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз, 4 июнь куни эса Ўзбекистондаги “Big Agrologistics” компанияси томонидан гилос экспортини биринчи қисми Хитой Халқ Республикасига Дилшод Муллабоев бошчилиги ҳамда назорати остида етказиб берилган ва Хитой Халқ Республикаси назоратчилари томонидан экспорт қилинган гилоснинг 40 турдаги лаборатория текширувларини ўтказиш учун намуна олинган эди. 

Учрашув жараёнида ушбу лаборатория жавоблари маълум қилинди. Экспорт жараёнида гилосни қайта ишлаш, экспортга тайёрлаш жараёнидаги ҳар бир босқич баённомадаги келишувларга асосан тўлиқ бажарилганлиги яхши натижалар билан баҳоланди ва сертификат билан тақдирланди.

Музокаралар давомида бошқа турдаги ҳўл меваларни ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Ўзбекистондан Хитойга экспорт қилиш масаласи муҳокама қилинди. Шунингдек, гилос экспортига озроқ ўзгартиришлар киритилиши таклиф этилди. Жумладан, экспорт қилишдан аввал метилбромид гази билан фумигациялаш жараёнини ўзгартириш киритиш масаласи кўтарилди.

Бундан кўзланган мақсад, Ўзбекистоннинг органик-биологик тоза маҳсулотлари ҳеч қандай кимёвий моддаларсиз истеъмолчига яхши етиб бориши таъминланади. Бунинг учун мутахассислар қайта ишлаш жараёнини ўрганиши ва тажрибалар орттириши кўзда тутилган.

“Йилдан йилга АҚШ гилоси қимматга тушиб бормоқда ҳамда совуқхоналарда кўп туриб қолаётганлиги йўқотишларга сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон гилос етиштириш бўйича 4-ўринда тураркан ва уларнинг биологик гилосини кейинги йил импорт қилиш учун Ўзбекистонга мурожаат қилишимиз мумкинлигини ва импорт қилишга тайёрлигимизни айтиб ўтаман”, - деди гилоснинг йирик импортчиси бўлган жаноб Жаонинг Хитой Халқ Республикаси матбуотига. 

Дилшод Муллабаев эса ХХР Божхона бош бошқармаси матбуотига берган интервьюсида ҳамкорликнинг илк қадамлари натижасида мана шундай натижаларга эришилгани ва Хитой Халқ Республикасида экспорт жараёнидаги ҳамма босқич муваффақиятли ўтганлигидан мамнунлигини таъкидлади.

Мавзуга оид