«Korea Open». Ўзбекистонлик таэквондочилар кетма-кет учта медални қўлга киритди
Жанубий Кореянинг Жежу шаҳрида таэквондо WTF бўйича «Korea Open» рейтинг мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Унда 55 мамлакатдан 1400 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Баҳсларда -49кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Мадина Маннопова мусобақа давомида Қозоғистон (13:10), Жанубий Кореянинг икки вакилини (10:1, 11:4) ҳисобларида мағлуб этди. Ярим финалда эса вьетнамлик таэквондочига 8:11 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди ва бронза медали билан кифояланди.
-48кг вазнли спортчилар ўртасида ўтказилган баҳсда эса Жаҳонгир Худойбердиев кетма-кет уч нафар мезбон спортчини (31:27, 21:1, 19-17) мағлуб этди ва финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳсда эса у тайландлик кучли рақибга мағлуб бўлиб, кумуш медаль соҳибига айланди.
-51кг вазн тоифасида мусобақада қатнашган Улуғбек Рашитов дастлабки икки жангида тайландлик рақибларни (21:8, 19:15) мағлуб этди. Сўнгра мезбон спортчидан 23:1 ҳисобида устун келди. Ҳал қилувчи жангда эса у бошқа бир кореялик спортчини 31:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, олтин медаль соҳибига айланди. Қайд этиб ўтиш лозимки, Улуғбек Аргентинада бўлиб ўтадиган III ўсмирлар Олимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.
Мусобақа давом этмоқда. Ҳали кўплаб ўзбекистонлик спортчилар «Korea Open»да совринли ўринлар учун кураш олиб борадилар.
Мавзуга оид
02:35 / 12.11.2024
NBC: Жанубий Корея президенти Трамп билан учрашув олдидан голф машғулотларини қайта бошлади
17:52 / 11.11.2024
LG дунёдаги биринчи чўзилувчан дисплейни намойиш қилди
12:38 / 11.11.2024
Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди
00:08 / 11.11.2024