Жаҳон | 11:30 / 20.07.2018
4439
1 дақиқада ўқилади

Microsoft АҚШ Конгрессига номзодлар киберҳужумга учрагани ҳақида маълум қилди

Фото: Anadolu Agency/Getty Images

Microsoft компаниясининг фойдаланувчилар хавфсизлиги бўйича вице-президенти Том Берт сўзларига кўра, 2018 йилда компания ходимлари томонидан АҚШ Конгрессига оралиқ сайловларда камида уч нафар номзоднинг компьютер қурилмаларига йўналтирилган киберҳужумлар аниқланган ва уларнинг олди олинган. Бу ҳақда Bloomberg хабар қилмоқда.

«Гап ўз позицияси туфайли жосуслик ёки сайлов жараёнига халақит бериш нуқтаи назаридан қандайдир қизиқишга сабаб бўлиши мумкин бўлган одамлар ҳақида кетмоқда», - деди Берт.

Шунингдек, унинг таъкидлашича, жиноятчилар томонидан фишинг амалиётларини амалга ошириш мақсадида сохта сайтлар қўлланилган, уларга эҳтимолий қурбон олинган ҳавола орқали ўтиши мумкин бўлган. Бертнинг сўзларига кўра, кибержиноятчилар усуллари АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер томонидан Россиянинг 12 фуқаросига қўйилган айбловларда сўз юритилган хакерлик ҳужумлари тактикаси билан ўхшашдир. 

Мавзуга оид