Жаҳон | 19:50 / 20.07.2018
10420
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: Скрипалларни заҳарлашда гумонланаётганлар Буюк Британиядан қочиб кетди

Фото: AP

«Скрипаллар иши» бўйича икки нафар гумонланувчи Буюк Британияни тарк этиб бўлди. Уларнинг шахси Британия полицияси томонидан юзларни фарқлаш тизими ёрдамида аниқланган, деб хабар қилмоқда CNN телеканали.

Таъкидланишича, уларнинг мамлакатни тарк этгани бир нечта белги орқали маълум бўлган. Хусусан, Кипрдаги британиялик ҳарбийлар Москвага рус тилида юборилган кодланган хабарни тутиб олишди, унда уларнинг мамлакатдан қочиб чиқиши ҳақида айтилади.

Шунингдек, хабар қилинишича, гумонланувчилар шахси юзларни фарқлаш технологиясига эга яширин кузатув камералари туфайли аниқланган. Полициячилар аэропортдан ва Солсберидан олинган кадрларни ўзаро таққослаб кўришди.

Маълумотларга кўра, гумонланувчилар Буюк Британияни тижорат авиарейсида ўйлаб топилган номлар остида тарк этишди. Шу билан бирга, манбанинг таъкидлашича, заҳарлаганлар аниқ россияликлар бўлгани номаълум.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ сукут Россияга ёрдам бераётгани, Британияга «Скрипаль қонуни» керак экани ҳақида ёзилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид