Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ЕИ ва Британия элчилари билан учрашди
Фото: Sputnik
Афғонистоннинг миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ҳаниф Атмар Европа Иттифоқи делегацияси раҳбари Пьер Майодон ва Буюк Британия элчиси Николас Кейни қабул қилди. Бу ҳақда Афғонистон миллий хавфсизлик хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, ҳар иккала учрашувдан кўзланган мақсад НАТОнинг “Ҳал қилувчи кўмаги” миссиясини муҳокама қилишдир. Музокаралар афғон кучларини бирлаштириш ва мамлакатда тинчлик ўрнатиш ҳақида бўлиши назарда тутилган.
Хусусан, Пьер Майодон Афғонистон полициячилари (жумладан, аёл ходимлар)ни ўқитиш ва малакасини ошириш кераклиги ва ушбу саъй-ҳаракатлар инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш нуқтайи назаридан жуда муҳимлигини таъкидлаган. Расмий хабарда айтилишича, кейинги навбатда мамлакатнинг стратегик режаси ҳақида гап кетди. Кей афғон ҳукуматининг Толибон ҳаракати аъзолари билан тинчлик музокараларини ўтказишини қўллаб-қувватлади ва бу каби ташаббус кейинчалик ҳам давом этишидан умид қилди.
Мавзуга оид
21:02 / 01.03.2026
Афғонистон Покистон билан тўқнашувлар давомида 400 нафардан ортиқ ҳарбийларини йўқотди
21:59 / 28.02.2026
Бахтиёр Саидов Афғонистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари билан мулоқот ўтказди
21:42 / 27.02.2026
Ўзбекистон Афғонистон ва Покистонни ўт очишни дарҳол тўхтатишга чақирди
07:58 / 27.02.2026