Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эквадор яқин кунларда Ассанжни Буюк Британияга топшириши мумкин
Эквадор ҳукумати яқин кунларда WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанжни Буюк Британияга топширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда RT телеканали ва “Россия сегодня” ахборот агентлиги бош муҳаррири Маргарита Симоньян твиттерда маълум қилди.
“Менинг манбаларим Ассанж яқин ҳафталар ёки ҳаттоки кунларда Буюк Британияга топширилиши мумкинлигини айтишмоқда. Мен манбаларим хато қилаётганига ҳар қачонгидан кўпроқ умид қилмоқдаман”, деб ёзган Симоньян.
Симоньяннинг ёзишича, Эквадор президенти кейинги ҳафтада Буюк Британияга боришни режалаштирмоқда.
“Эквадор президенти кейинги ҳафтада Лондонга бормоқчи. Ҳозир унга АҚШ ва Британия босим қилиб, Ассанжни топширишини талаб қилмоқда”, деб маълум қилган Симоньян.
Ассанж 2012 йилдан бери Эквадорнинг Лондондаги элчихонасида қолмоқда. У Швеция ҳукумати томонидан АҚШга топширилиши мумкинлигидан хавотирланиши сабабли Эквадордан сиёсий бошпана сўраган.
Аввалроқ Эквадор ташқи ишлар вазири Хосе Валенсия Ассанж учун бошпана абадий бўла олмаслигини маълум қилганди.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026