Ўзбекистон | 12:37 / 23.07.2018
5813
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Давлат департаменти делегацияси Ўзбекистонга келди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

2018 йилнинг 23 июль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШ давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Генри Эншер бошчилигидаги Давлат департаменти делегацияси билан учрашди. 

ТИВ ахборот хизмати хабарига кўра, делегация Марказий Осиёнинг беш мамлакати ва Америка Қўшма Штатлари («С5+1») вакилларининг Хавфсизлик бўйича ишчи гуруҳининг навбатдаги мажлисида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган.

Бўлиб ўтган суҳбат давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ва президент Доналд Трамп, Маъмурият ва Конгресснинг масъул раҳбарлари билан музокаралари чоғида эришилган келишувларни татбиқ этишнинг амалий масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, «С5+1» шаклидаги Ишчи гуруҳ мажлиси кун тартиби нуқтайи назаридан халқаро ва минтақа сиёсатининг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мавзуга оид