Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси туманларда аҳоли билан очиқ мулоқотлар ўтказмоқда
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Фарғона вилояти бошқармаси вакиллари Олтиариқ туманида аҳоли билан учрашув ўтказди. Соҳа вакиллари мулоқот давомида пенсия таъминоти билан боғлиқ кўплаб саволларга батафсил жавоб бердилар.

Шаҳарнинг турли ҳудудларидан яшовчи аҳоли вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари томонидан берилган – “Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларнинг меҳнат фаолияти даври ҳам иш стажига кирадими?”, “Ёшга доир пенсияга чиққандан сўнг ишлаган даври пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда инобатга олинадими?”, “Етарлича иш стажига эга бўлсада, пенсия миқдори кам белгиланишига сабаб нима?” каби пенсия ва нафақа олувчиларнинг кўплаб саволларига бошқарма бошлиғи Мамадолим Сатторов жавоб берди. Йиғилганларга пенсия таъминотига оид видеолавҳалар намойиш этилди. Учрашувда муаммолар ва фуқароларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг маъсул ходимларига топшириқлар берилди.


Мана шундай очиқ мулоқотлар белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:45 / 15.05.2026
Фарғонада юк машинаси ғилдиракларидан қарийб 20 кг наркотик топилди
08:33 / 15.05.2026
Чегара ҳудудида миллиардлаб сўмлик ноқонуний дорилар топилди
08:28 / 15.05.2026
Фарғонада наркосавдо билан шуғулланган қариндошлар қўлга олинди
11:24 / 11.05.2026