Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Reuters: Исроил кучлари фаластинлик ўсмир ҳаётига зомин бўлди
Исроил аскарлари бугун, 23 июль куни оккупация қилинган Вест Банк ҳудудида ўтказилган рейд мобайнида фаластинлик ўсмирни ўлдиришди, деб баёнот берган Фаластин ҳукумати Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Reuters хабарига кўра, Исроил ҳарбийлари расмий хабарда қурбонлар ҳақида аниқ маълумот тақдим этмаган. Унда айтилишича, Байт Лаҳм яқинидаги Дуҳайша қочоқлар лагеридаги фаластинликлар Исроил аскарларига бомба, гренадалар билан ҳужум қилган. Шундан сўнг, исроилликлар ҳам жавоб зарбасини қайтарди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳалок бўлган 15 ёшли ўсмирни танасининг кўкрак қисмидан жароҳат олганлиги тўғрисида ахборот берди. Тўқнашувда Исроил ҳарбийлари 2 нафар фаластинликни қўлга олган ва қурол омборхонасини очишга муваффақ бўлишган.
Мавзуга оид
14:15 / 18.06.2026
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
09:25 / 18.06.2026
Обама ва Трампнинг Эрон билан келишувлари нимаси билан фарқ қилади?
13:33 / 17.06.2026
«Менсиз Исроил бўлмасди» – Трамп Исроилнинг Ливандаги ҳарбий тактикасини танқид қилди
19:23 / 16.06.2026