Эксперт: «АҚШ ва Шарқ мамлакатлари Россия ташқи сиёсатини муҳокама қилишга ҳақли эмас»
Esprit de Corps журнали ношири Скотт Тейлор Ҳельсинки саммитида Канада бош вазири айтган гапига муносабат билдирди. Канада вакили Россияни Қримни аннексия қилганлиги ҳақида фикр билдирган.
«АҚШ ва Шарқ мамлакатлари, шу жумладан, Канада ҳам халқаро доирада Россиянинг ҳаракатларини муҳокама қилишга ҳақли эмас. АҚШ ва Россия президентлари 16 июль куни Ҳельсинкида учрашганида танқидчилар шу мавзуни муҳокама қилишни бошлашди. Шарқ экспертлари ва сиёсатчиларининг ягона фикри Трамп Путинга юмшоқ муомалада бўлгани ҳақида эди. 1999 йили НАТОга аъзо бўлган Канада Сербияга уюштирилган 78 кунлик бомбардимонларда қатнашди ва 2008 йилда Косово мустақиллигини биринчилардан бўлиб тан олди. Бундан кўриниб турибдики, Канаданинг ҳарбий кучлардан фойдаланиш борасида ҳеч қандай муаммоси йўқ. Россиянинг Украина фуқаролар урушига аралашуви бўйича Трюдо Путинни айблаши мумкин. Шу билан бирга, бош вазир канадалик аскарлар уруш кетаётган давлатларга ёрдам бераётганларидан ғурурланади», деган у.
«Суриядаги вазиятга тўхталадиган бўлсак, 2014 йилдан бери канадалик ҳарбийлар Ироқдаги ҳамкасбларини, курд милициясини ўқитишган. Оттава ва Москва бу ерда иттифоқчи эканликларини, Россия Башар Асаднинг «қонли» режимини қўллаб-қувватлаётган бўлиши ҳам мумкин», дея қайд этади Тейлор.
Эксперт АҚШнинг ташқи сиёсати ҳақида ҳам фикр билдириб ўтган.
«2003 йилда АҚШ Саддам Ҳусайнни кимёвий қуролга эгалик қилгани ҳақида ёлғон гапирди. Буни Ироқни ишғол қилиш учун қилган. Шундан бери Ироқда қонли тўқнашувлар тинмаяпти. Шунингдек, Ливия уруши ҳақида алоҳида тўхталиб ўтиш лозим: 2011 йилда НАТОнинг Муаммар Қаззофийни ўлдириш операцияси ички тартибсизликларни келтириб чиқарди. Буларнинг барчасига Путинни айбдор деб топиш адолатсизлик бўларди», дея ўз мулоҳазасини якунлаган канадалик ҳарбий эксперт, Esprit de Corps журнали муҳаррири ва ношири ҳисобланадиган Скотт Тейлор The Chronicle Herald газетасидаги чиқишида.
Мавзуга оид
22:03 / 15.11.2024
Шолц ва Путин икки йил ичида илк бор телефон орқали мулоқот қилди
22:30 / 14.11.2024
Путин Россияда YouTube фаолияти секинлашгани билан «шуғулланиш»га ваъда берди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
22:15 / 12.11.2024