Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон бош штаби бошлиғи АҚШ таҳдидларига қатъий жавоб ваъда қилди
Эрон бош штаби бошлиғи Муҳаммад Бакирий АҚШнинг Теҳронга қаратилган таҳдидларга қатъий жавоб ваъда қилди, деб хабар бермоқда Fars агентлиги.
"Душманлар, айниқса АҚШ шернинг думи билан ўйнашмагани маъқул, акс ҳолда улар минтақа ва жаҳонда қатъий, тасаввур қилиш мушкул бўлган ҳамда жиддий жавобга тўқнаш келади, бу уларни афсус чекишга мажбурлайди. Уларнинг жойлаштирув марказлари ва манфаатларига Эрон мудофаа кучларининг қудрати етади", - дея унинг сўзларини келтиради агентлик.
Аввалроқ, Трамп Эрон АҚШга таҳдид қилишда давом этса, “мисли кўрилмаган оқибатлар” билан тўқнашишини маълум қилди. Трампнинг баёноти Эрон президенти Ҳасан Руҳонийнинг сўзларига жавоб бўлди. У АҚШни “шер думи билан ўйнашмасликка” чақириб, Вашингтон бундан афсус чекиши мумкинлиги билан огоҳлантирди.
Мавзуга оид
22:16
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
14:15
Ливанга яна ҳужум бўлса, келишув тақдири сўроқ остида қолади – Умрбек Юсупов
13:35