Ўзбекистон | 18:50 / 24.07.2018
7140
2 дақиқада ўқилади

Грипп юқтириш хавфи юқори бўлган ва мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди

Фото: getty images

 “Грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган аҳоли ўртасида гриппнинг олдини олиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Қарорга мувофиқ, грипп юқтириш ва унинг оғир асоратларини бошидан ўтказиш хавфи юқори бўлган ҳамда мавсумдан олдин эмланадиган шахслар контингенти тасдиқланди.

Мазкур рўйхатга жумладан қуйидагилар киритилди:

ҳомиладор аёллар;
нафас олиш органлари ва юрак-қон томир тизимларининг маълум сурункали касалликларига чалинган катта ёшлилар;
60 ёшдан ошган шахслар, 
6 ойликдан 59 ойликкача бўлган болалар;
тиббиёт ходимлари;
“Меҳрибонлик” уйлари, қариялар ногиронлар учун “Саховат” интернат уйлари, болалар шаҳарчалари, болалар уйларида, нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида яшаётган шахслар киритилди.

Бунда давлат ижтимоий муассасаларида яшаётган шахсларни эмлаш давлат бюджети маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид