Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХВЖ Венесуэлани миллион фоизлик инфляция хавфидан огоҳлантирди
Халқаро валюта жамғармасининг ғарбий яримшарга жавоб берувчи депртаменти бошлиғи Алехандро Вернер бюджетдаги камомадни ёпиш учун тўхтамасдан пул босаётган Венесуэла ҳукуматини жорий молиявий сиёсати улкан инфляцияга олиб келишидан огоҳлантирди.
Вернернинг айтишича, Венесуэлада юз бераётган иқтисодий инқирозни 1923 йил Германияда ёки 2000-йиллар охирида Зимбабведа юз берган инқирозга қиёслаш мумкин. Агар иш шундай кетадиган бўлса, мамлакатни миллион фоизлик инфляция кутмоқда.
Вернернинг таъкидлашича, иқтисодий инқироз, гиперинфляция, озиқ-овқат маҳсулотлари етишмаётгани одамларнинг мамлакатдан оммавий равишда кетишига сабаб бўлмоқда, бу эса оқибатда Венесуэланинг қўшниларига таъсирини кўрсатади.
Венесуэла ҳукумати инқироз мавжудлигини тан олмоқда, бироқ буни ички ва ташқи душманлар томонидан Венесуэлага қарши олиб борилаётган “иқтисодий уруш” билан тушунтирмоқда.
Мустақил экспертлар маълумотларига кўра, 2017 йилда Венесуэлада инфляция 60 минг фоизни ташкил қилган, охирги 3 ойда эса бу кўрсаткич 300 минг фоизгача етган.
Мавзуга оид
17:44 / 17.06.2026
Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
16:37 / 16.06.2026
Тимур Ишметов: 2027 йилда 5 фоизлик инфляция мақсадига эришиш йўлида жиддий хатарлар кўрмаяпмиз
14:07 / 14.06.2026
Трамп Венесуэладаги наркокартел раҳбари ўлдирилганини эълон қилди
08:20 / 12.06.2026