Жаҳон | 08:34 / 24.07.2018
3915
1 дақиқада ўқилади

КХДР Сохэ полигонида бузиш ишларини бошлади

Фото: REUTERS/Kim Hong-Ji

Шимолий Кореяда ракета двигателлари синовдан ўтказилган Сохэ полигонидаги муҳим объектларни бузишга киришилди. Бу ҳақда Reuters Жон Хопкинс номидаги университет ҳузуридаги тадқиқот гуруҳи ҳисоботига асосан хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, ракета-ташувчиларни йиғиш учун ишлатилган бино, шунингдек, баллистик ракеталар синовига мўлжалланган майдончаларни бузиш ишлари олиб борилмоқда.

«Бу объектлар Шимол қитъалараро баллистик ракета дастури учун технологияларни ривожлантиришда муҳим ўрин тутгани сабабли, бузиш ишлари бўйича бу саъй-ҳаракатлар Шимолий Корея ўзаро ишончни ўрнатишга жиддий ҳаракат қилаётганидан далолат беради», - дея қайд этилади ҳужжатда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид