Ўзбекистон | 09:52 / 24.07.2018
17459
1 дақиқада ўқилади

ТИВ тузилмасида муҳим лавозим тайинлови рўй берди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

ТИВнинг Америка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. 

Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабарига кўра, бу лавозимни Музаффарбек Мадраҳимов эгаллади. 

Қайд этилишича, у бунга қадар Шарқий, Жануби-Шарқий Осиё ва Океания мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ташқи ишлар вазирлигида яна бир лавозим тайинлови амалга оширилгани хабар қилинганди. 

Мавзуга оид