Ер сотишга уринган фирибгар фермер қўлга тушди
Фуқаро О.А. шу йилнинг 11 июль куни Самарқанд вилояти ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, Пайариқ туман «Чолмўйин тепаси» фермер хўжалигининг раиси Ўринбоев Қўлибой ўзи раҳбарлик қилиб келаётган хўжалигининг пахта экинлари экилган жами 5,3 гектар ер майдонини Пайариқ туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи орқали туман ҳокимлиги захирасига қайтариб, сўнгра унинг расмийлаштириб бериш эвазига 5000 АҚШ долларига келишиб, 2500 АҚШ долларини беришини талаб қилаётганлигини маълум қилиб, унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Аризага кўра, Самарқанд вилояти ИИБ ЖҚБ коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ўтказилган тезкор тадбир давомида Пайариқ туман «Чолмўйин тепаси» фермер хўжалигининг раиси Қ.Ў. Пайариқ туман Қумчуқ маҳалласида жойлашган «Қобилжон Савдо Плюс» МЧЖга қарашли ошхонада фирибгарлик йўли билан олдиндан келишилган 5000 АҚШ доллари ҳисобидан 2500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ушбу ҳолат юзасидан Қ.Ў.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов харакатлари олиб борилмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz’га Самарқанд вилоят ИИБ матбуот хизмати.
Мавзуга оид
23:25 / 09.11.2024
Самарқандда Қуролли кучлар хизматчиси, солиқчи, Миллий гвардия ва кадастр ходимлари пора билан ушланди
15:06 / 01.11.2024
Самарқанд вилоятида иситиш мавсуми 1 ноябрдан бошланди
10:59 / 25.10.2024
Самарқанд вилояти аҳолиси 4,3 млн кишига яқинлашди
15:49 / 02.10.2024