Республикачилар Путиннинг АҚШга келиши мумкин эканидан норози
АҚШ сенатидаги республикачилар етакчиси Митч Макконелнинг маълум қилишича, Россия президенти Владимир Путиннинг Капитолийга ташрифи маъқулланмайди. У Москвани АҚШдаги «бўлажак сайловларга аралашмаслик» тўғрисида огоҳлантирди, деб хабар бермоқда Reuters.
Қўшма Штатлар президенти Дональд Трамп 16 июль куни Хельсинкида бўлиб ўтган АҚШ ва Россия саммитидан сўнг, Россия етакчиси Владимир Путинни Вашингтонга таклиф этди. Дастлабки маълумотларга кўра, ташриф куз ойларига режалаштирилган. Трамп Путин билан саммитдан кейин икки партия танқидига учради. Reuters’нинг таъкидлашича, республикачиларнинг кўпчилиги демократларга қўшилиб, Трамп саммити натижаларини танқид остига олди.
Трампнинг таклифи ташвишларга ҳам сабаб бўлди, деб қўшимча қилмоқда агентлик.
Бундан ташқари, АҚШ вакиллар палатаси спикери республикачи Пол Райан Путин Трампнинг Вашингтонга ташриф буюриш борасидаги таклифини қабул қилса, унда Россия президентига конгресснинг қўшма мажлисида чиқиш қилиш таклифи берилмаслигини айтди. Райаннинг сўзларига кўра, бундай имконият фақат иттифоқчиларга тақдим этилади.
Мавзуга оид
11:54
WSJ: АҚШ Путиннинг таҳдидларидан кейин ядро арсеналини кенгайтиришга тайёр
11:22
Трамп қайтди: бу дунё сиёсатида нималарни ўзгартиради?
22:30 / 15.11.2024
Трамп жамоаси билан Украинадаги уруш тезроқ тугайди — Зеленский
22:03 / 15.11.2024