Абдулазиз Комилов: Биз АҚШга ўзимизни оқлаш учун келганимиз йўқ
Аввал хабар қилинганидек, 2018 йил 25 июль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Вашингтондаги миллий пресс-клубда «Ўзбекистонда диний эркинликларнинг янги даври» мавзуида махсус брифинг ўтказди.
Тадбирдан сўнг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири «Америка овози» мухбирига интервью берди.
«АҚШ пойтахтида диний эркинлик ҳақида гапириш нима учун Ўзбекистонга жуда муҳим аҳамиятга эга», деган саволга вазир шундай жавоб берди:
«Америка билан муносабатларимиз кеча ривожланишни бошламади. Диний эркинлик масаласи кун тартибида. Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги муносабатларда бу масала қандай аҳамиятга эга? Биринчидан, у инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ. Иккинчидан, бу тинчлик билан боғлиқ. Учинчидан, ҳар бир инсон ўз манфаатларига эга.
Давлат ўз халқи ва фуқароларининг манфаатларини ҳурмат қилишга, шунингдек, барча шароитларни яратишга мажбур. Шу билан бирга, бизда ўзимизнинг анъаналаримиз, катта тажрибамиз бор. Масалан, Ўзбекистонда кўп йиллар давомида турли динлар вакиллари тинчлик ва ҳамжиҳатликда яшаб келмоқдалар. Шу билан бирга, улар орасида ҳеч қачон муаммолар ва қарама-қаршилик бўлмаган.
Ҳар замонда Ўзбекистон ҳақида турли танқидий материаллар чиқмоқда, лекин биз ўзимизни оқлаш учун АҚШга келмадик. Биз чуқур тажрибамизни тақдим этмоқчимиз. Биз қандайдир муаммоларни биргаликда ҳал қилиш ниятидамиз».
Шу билан бирга, Абдулазиз Комилов қандайдир хавотирлар учун жиддий асос йўқлигини таъкидлади. У Ўзбекистонда кичик гуруҳлар фаолиятига оид баъзи муаммолар мавжудлигини билдириб, улар ҳозирда ҳал қилинаётганини айтди.
Мавзуга оид
19:22
Америкалик ҳарбий хизматчилар орасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортди
21:21 / 14.11.2024
АҚШ долларининг мустаҳкамланиши глобал муаммога айланади — The Economist
16:56 / 14.11.2024
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда ҳам кўпчилик ўринни қўлга киритди
15:46 / 14.11.2024