Жаҳон | 10:00 / 26.07.2018
20146
1 дақиқада ўқилади

Қирғизистонда Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У Афғонистондаги жангарилар лагерига йўл олаётган бўлган

Фото: Sputnik

2018 йил 15 июль куни Қирғизистон Республикасининг Боткен вилояти ИИБ экстремизм ва ноқонуний миграцияга қарши кураш Хизмати ходимлари томонидан «Ўзбекистон - Қирғизистон - Тожикистон - Афғонистон» йўналиши бўйича Афғонистонга ўтмоқчи бўлган Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди. У Афғонистондаги жангарилар лагерларидан бирида қўпорувчилик-террорчилик бўйича тайёргарликдан ўтиш, келгусида Сурияда ҳукумат қўшинларига қарши жанговар ҳаракатларда иштирок этишни режалаштирган, деб хабар бермоқда Қирғизистон ИИВ.

Ўзбекистон фуқароси О.П. Боткен тумани ҳудудида қўлга олинди, унинг ёнидан электрон ахборот ташувчи қурилмалар, араб ёзувидаги адабиёт, иссиқ кийимлар, озиқ-овқат ва бошқа буюмлар топилган.

Йиғилган материал Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг Боткен вилояти бўйича бошқармасига топширилган.

Мавзуга оид