Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Помпео: Шимолий Корея ядровий ёнилғи миқдорини оширмоқда
АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, КХДР ядро қуроли учун ёнилғини оширмоқда. Бу Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан Сингапурда бўлиб ўтган саммит вақтида Корея ярим оролининг ядросизланиши бўйича жараённи қўллаб-қувватлаганига қарамай, юз беряпти. Бу ҳақда Помпео АҚШ сенатининг ташқи ишлар бўйича қўмитаси олдида чиқиш қилиб, айтиб ўтди, деб хабар беради Reuters.
АҚШ давлат котибининг сўзларига кўра, Пхеньян ядро қуроли учун таркибий қисмларга ажралувчи материалларни ишлаб чиқаришда давом этмоқда.
Помпео сенатор-демократ Эд Маркнинг Шимолий Корея атом бомбасини яратишда қўлланилиши мумкин бўлган ёнилғини ишлаб чиқаряптими, деган саволига: «Ҳа, бу тўғри... Ҳа, улар таркибий қисмларга ажралувчи материални ишлаб чиқаришда давом этмоқда», деб жавоб қайтарди.
Таъкидланишича, Помпео батафсил маълумотларни келтирмади ва Шимолий Корея ядро дастури бўйича кейинги саволларга жавоб қайтаришдан бош тортди. Унинг айтишича, бундай саволларга, агар лозим бўлса, ёпиқ жараёнда жавоб қайтариши мумкин, сабаби бу масала бўйича очиқ баёнотлар «мураккаб рақиб билан оғир музокараларга» ёрдам бермайди.
АҚШ давлат котибининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар Шимолий Корея ўз ядро қуролидан воз кечиши учун «сабрли дипломатия» билан шуғулланмоқда, бироқ жараён «бутунлай чўзилиб кетишига» йўл қўймайди.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026