Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учувчиларнинг парвоз вақтида муштлашиб кетиши туфайли авиаҳалокат юз беришига бир бахя қолди
Фото: Al Sumaria
Ироқнинг Iraqi Airways авиакомпанияси учувчилари бортида 150 йўловчи бўлган самолётнинг парвози вақтида бортда юз берган муштлашув туфайли ишдан четлатилди. Бу ҳақда Al Sumaria хабар бермоқда.
Йўловчиларнинг хабар беришича, учувчиларни хавфсизлик хизмати ходимлари ажратиб қўйишга мажбур бўлган. Шунингдек, таъкидланишича, муштлашув чоғида кабинанинг бир қисмига жиддий зиён етган. Можарога аслида нима сабаб бўлгани хабар қилинмаяпти.
Самолёт 11,2 километрлик баландликда бўлган. Хабар берилишича, муштлашув авиаҳалокатга ҳам олиб келиши мумкин эди.
Учувчилар жиддий жаримага тортилиши мумкин. Ҳозирги пайтда ҳар икки учувчи парвозлардан четлатилди, Транспорт вазирлиги суриштирув ишларини бошлади.
Мавзуга оид
12:48 / 11.04.2026
Учувчи Эрон тоғларида: «Трампни қутқариш» операцияси ҳақида
23:18 / 07.04.2026
Ироқда ўғирлаб кетилган америкалик журналист Шелли Киттлсон озод қилинди
20:10 / 06.04.2026
Полковникни қутқариш. Америкалик учувчини Эрондан олиб чиқиш амалиёти тафсилотлари
12:11 / 21.03.2026