Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕК раҳбари Трампга ўз позициясини тушунтиришда карточкалардан фойдаланишга мажбур бўлди
Фото: AP
Еврокомиссия (ЕК) раҳбари Жан-Клод Юнкер АҚШ етакчиси Дональд Трамп билан учрашув вақтида суҳбатдошига савдо масалалари бўйича ўз позициясини етказиш учун ёрқин карточкалардан фойдаланди. Бу ҳақда The Wall Street Journal ЕИдаги манбага асосан хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Юнкерда ўндан ортиқ карточкалар бўлган. Уларнинг ҳар бири автомобиль савдоси, тиббий жиҳозлар стандартлари ва бошқа мавзуларга оид учта тушунчага эга эди.
«Биз бу илмий семинар эмаслигини билардик. Ҳар бир нарса жуда оддий бўлиши керак эди», - дея айтиб ўтди манба.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Еврокомиссия раҳбари Трампга ҳарбий қабристон фотосуратини совға қилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
09:10 / 09.04.2026
АҚШ НАТОдаги аъзолигини қайта кўриб чиқиши мумкин
14:24 / 11.03.2026
Еврокомиссия раҳбари: атом энергиясидан воз кечиш — “стратегик хато”
13:42 / 10.03.2026
Эронга АҚШ махсус кучлари юборилиши ҳақидаги хабарлар инкор этилди
11:21 / 28.02.2026