Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этишини маълум қилди
Фото: getty images
Хитой қай даражада кучайишидан қатъи назар бошқа ривожланаётган давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этади, деди ХХР раиси Си Цзиньпин.
"Хитой қай даражада кучаймасин, биз ривожланаётган дунё ҳақида унутмаймиз. Биз бундан буён ҳам ривожланаётган бошқа давлатларнинг тараққий этишини қўллаб-қувватлашда ва сизлар билан (Африка мамлакатлари — таҳр.) ҳамкорлик қилишда давом этамиз ", — деди у БРИКС етакчилари учрашувида.
У Хитой умумий ўсиш ва ривожланиш йўлида ривожланаётган давлатлар билан ҳамкорлик қилишини билдирди.
ХХР раисининг қайд этишича, Хитой ва Африка мамлакатлари аҳил биродар, ҳамкор ва дўстлардир.
"Ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли Хитой-Африка умумий стратегик ҳамкорлиги ривожланишда давом этмоқда. Биз юз миллионлаб инсонлар манфаатлари йўлида қатор соҳаларни қамраб оладиган умумий ҳамкорликни ташкил этамиз", — деб қўшиб қўйди у.
Мавзуга оид
09:06 / 25.05.2026
Хитой космосда инсоннинг узоқ яшашини ўрганмоқда
22:01 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев Си Жингпингга ҳамдардлик билдирди
12:04 / 23.05.2026
Хитойда кўмир конидаги портлаш оқибатида камида 90 киши ҳалок бўлди
10:31 / 22.05.2026